Италиянинг «Ювентус» клуби бош директори Жованни Карневали, агар ташкилот мусобақа ҳуқуқларининг маълум қисмини хусусий инвесторларга сотса, УЕФА ФИФА ҳомийлигидаги мусобақаларни, хусусан, жаҳон чемпионатини бойкот қилиши тўғрисидаги қарори ҳақида гапирди.
«ФИФА амалга оширмоқчи бўлган ишларга қарши чиққан 55 та федерация бор. Инфантино нима қилаётганини ҳамма кўриб турибди: бу бир неча йил олдингига нисбатан бутунлай бошқа йўналиш. Менга ҳалол ва шаффоф ҳаракатлар ёқади, ФИФА эса мен ишонган қадриятларга амал қилмаяпти. 55 та федерация бунга рози эмаслигининг ўзи муҳим қадам ҳисобланади. Уларни тўхтатиш имконияти пайдо бўлади» - дея Карневалининг сўзларидан иқтибос келтиради Football Italia.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ УЕФА жаҳон чемпионати ҳуқуқлари хусусий инвесторларга сотилса, Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) турнирларини бойкот қилиш ниятида эканлиги ҳақида баёнот бергани берганди.