Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
Испаниялик ҳимоячи Анхелино Италиянинг «Рома» клуби билан хайрлашиб, ўз ватани Испанияга қайтмоқда. У ерда футболчи Испания футболининг олий лигасига қайтган Ла-Корунянинг «Депортиво» жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Манбанинг хабарига кўра, томонлар барча деталлар борасида келишиб олган ва ортга йўл қолмаган.
Бунгача испаниялик футболчи А Сериядан ташқари Нидерландия ва Германияда ҳам тўп тепишга улгурган. Инсайдернинг аниқлик киритилишича, айнан унинг топ-чемпионатларда орттирган тажрибаси клуб раҳбарияти томонидан қадрланган. “Рома” учун эса бу воқеа кутилмаган янгилик бўлмади – Анхелино билан хайрлашиш масаласи анча олдин ҳал бўлганди.
Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг
Муҳокамага ўтишИзоҳлар Telegram’да очилади