Бугун
11
Ўзбек

«Манчестер Юнайтед» Леау бўйича сўров юборди

Футбол
31 июл, 02:46
Португалия миллий жамоаси вингери фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириши мумкин.
«Манчестер Юнайтед» Леау бўйича сўров юборди
Фoтo: Gettyimages

Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Португалия миллий жамоаси қанот ҳужумчиси Рафаэл Леау фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириши мумкин. Инсайдернинг хабар беришича, «Манчестер Юнайтед» Италиянинг «Милан» жамоасидан футболчининг эҳтимолий трансфери бўйича маълумот сўраган.

Манбага кўра, Леау энди «Милан» режаларида асосий ўйинчи ҳисобланмайди ва ёзда сотиб юборилиши мумкин. Футболчининг ўзи ҳам клубни тарк этишга тайёр.

Аввалроқ, 27 ёшли португалиялик футболчининг трансфери бўйича Туркиянинг «Фенербаҳче» ва «Галатасарой» клублари музокара олиб бораётгани хабар қилинганди. Миш-мишларга кўра, Лео ўз фаолиятини Англияда давом эттиришни афзал кўради. «Милан»нинг сўрови эса тахминан 50-60 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ инглизлар мураббийи Майкл Керрик ўз жамоасида яна бир португалиялик вингерни кўришни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар