Бугун
11
Ўзбек

ОФК футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати Регламентини тасдиқлади

Футбол
31 июл, 04:01
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) футзал бўйича клублар ўртасидаги мусобақа янги мавсум Регламентини расман тасдиқлади.
ОФК футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати Регламентини тасдиқлади
Фото: ОФК

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг 2027-йилги мавсум Регламентини расман тасдиқлади.

Унга кўра, келаси йилда бўлиб ўтадиган мусобақада 2026-йилги мавсум бўйича Эрон, Индонезия, Япония, Ироқ, Ўзбекистон, Таиланд, Афғонистон ва Ветнам мамлакатлари чемпионлари иштирок этишади. Мазкур мамлакат чемпионлари учун таклифномалар миллий федерацияларига қиш фаслида жўнатилиши кутилмоқда.

Регламентга мувофиқ мусобақанинг дастлабки босқичида 8 та жамоа қуръа ташлаш йўли билан 2 та гуруҳга бўлинади ва бир даврали тизимда ўзаро куч синашади. Гуруҳларда 1–2-ўринларни эгаллаган жамоалар ярим финал йўлланмасини қўлга киритади. Мусобақанинг ўтиш муддати ва қабул қилувчи мезбон мамлакат номи ҳали аниқланмаган.

Маълумот учун, клублар ўртасидаги Осиё чемпионати 2010–2019-йиллар оралиғида 10 марта ўтказилган. Ушбу даврда Эрон ва Япония клублари 4 мартадан, Таиланд клублари эса 2 марта чемпионликни қўлга киритган.

Ўзбекистон чемпионлари мусобақанинг барча мавсумларида иштирок этган. Энг яхши натижа 2012 йилда қайд этилган бўлиб, Тошкентнинг «Ардус» жамоаси финалгача етиб борган ва ҳал қилувчи учрашувда Эроннинг «Гити Pasand» клубига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медаллар билан тақдирланган.

2019 йил ўтказилган сўнгги мусобақада эса Олмалиқнинг ОКМК жамоаси ярим финалда Эроннинг «Мес Sungun», 3-ўрин учун баҳсда эса Ветнамнинг «Тай Сон Нам» жамоасига мағлуб бўлган.

Бугунги янгиликлар