Бугун
11
Ўзбек

«Арсенал» Винисиус учун 123 миллион евро таклиф қилиши мумкин, «Реал» эса 160 миллион евро сўрамоқда — The Article

Футбол
31 июл, 03:03
Охир-оқибат бразилиялик Англияга кўчиб ўтади шекилли.
«Арсенал» Винисиус учун 123 миллион евро таклиф қилиши мумкин, «Реал» эса 160 миллион евро сўрамоқда — The Article
Фoтo: Gettyimages

Бу ҳақда The Article нашри Х ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали хабар берди.

Лондонликлар вингер Винисиус Жуниор «Реал Мадрид»дан «Арсенал»га ўтган тақдирда ўз тасвиридан фойдаланиш ҳуқуқининг 100%ни сақлаб қолишига рози бўлди, «Қаймоқлилар» эса шартномани узайтирган тақдирда ушбу ҳуқуқларнинг 80%ни ўйинчига қолдиришга тайёр. Шунингдек, футболчи шартномани узайтириш учун оладиган мукофот пули миқдорини оширишга эришмоқчи.

Манба маълумотларига кўра, агар «Арсенал» Винисиус вакилларининг қўллаб-қувватлашига эришса, Лондон клуби «Реал»га вингер трансфери учун 105 миллион фунт стерлингдан (123 миллион евро) кўпроқ маблағ таклиф қилишга тайёр. Бироқ Испания клуби 26 ёшли футболчисининг эҳтимолий сотувидан тахминан 137 миллион фунт стерлинг (160 миллион евро) даромад олмоқчи.

Маълумот учун, Винисиус 2018 йилнинг ёзидан бери мадридликлар сафида ҳаракат қилиб келади. Ушбу даврда футболчи барча мусобақаларни инобатга олганда 375 та ўйинда майдонга тушиб, 128 та гол урди ва 100 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Transfermarkt портали Винисиуснинг актуал траснфер нархини 140 млн еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Арсенал Арсенал
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар