Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Маркус Рэшфорд «Барселона»ни тарк этганини маълум қилиб, клуб ва мухлисларга хайрлашув мурожаатини йўллади.
Ижарада каталонияликлар сафида тўп тепган футболчи ижтимоий тармоқларда ҳиссиётларга бой пост эълон қилди.
«Клубдаги барчага бу ердаги вақтимни шунчалик ижобий ва унутилмас қилганлари учун чин дилдан миннатдорман. Ҳар бир лаҳзадан завқ олдим ва ўзим билан жуда кўп ажойиб хотираларни олиб кетаман. Клуб ва унинг барча мухлисларига янги мавсумда омад ҳамда катта муваффақиятлар тилайман», — деб ёзди Рэшфорд.
Футболчи ушбу хабарга «Барселона» либосидаги сурати ва фамилияси туширилган футболкани ҳам илова қилган.
Маълумот учун, Маркус Рэшфорд «Барселона» сафида ижара асосида ўйнаган. Унинг трансфер ҳуқуқи ҳамон «Манчестер Юнайтед» клубига тегишли.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади