Мадриднинг «Атлетико» клуби «Барселона» устидан Испания Қироллик футбол федерацияси (РФEФ)га расмий шикоят киритди.
Тhe Athletic хабарига кўра, шикоят каталонияликларнинг ҳужумчи Хулиан Алваресни трансфер қилиш борасидаги ҳаракатлари этик меъёрларга зид бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ.
Манбага кўра, «Барселона» ушбу қарор устидан апелляция беришни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, май ойида Тhe Athletic «Барселона» ва «Атлетико» Алварес трансфери бўйича музокара олиб бораётгани, Каталония клуби эса футболчи учун қарийб 100 миллион евролик расмий таклиф тайёрлаётгани ҳақида хабар берган эди.
Шундан сўнг «Атлетико» ижтимоий тармоқларда «Барселона» трансферларига кинояли постлар жойлаштириб, «Кўрган ҳар бир нарсангизга ишонманг, айниқса бу «Барса» билан боғлиқ бўлса», дея ёзганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади