Live
2
Ўзбек

«ПСЖ» Годтс трансфери бўйича «Аякс»га илк таклифни юборди

Футбол
2 август, 12:10
Аввалроқ «Аякс» дастлаб Годтснинг 60 млн еврога баҳолаган эди.
«ПСЖ» Годтс трансфери бўйича «Аякс»га илк таклифни юборди
Фото: Getty Images

«ПСЖ» клуби «Аякс» вингери Мика Годтсни ўз сафига қўшиб олишга яқинлашди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, Франция клуби белгиялик 21 ёшли футболчи бўйича амстердамликларга расмий таклиф юборган.

Манбага кўра, «ПСЖ»нинг бошланғич таклифи 40 млн евродан ошади, бонусларни ҳисобга олганда битимнинг умумий суммаси 45 млн евро атрофини ташкил этиши мумкин.

Аввалроқ «Аякс» дастлаб Годтснинг 60 млн еврога баҳолаган эди, бироқ клублар ўртасидаги музокаралар ижобий руҳда ўтмоқда.

Годтс 2023 йилдан бери «Аякс» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу давр мобайнида у 113 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урган ва 27 та голли узатмани амалга оширган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
  • Аякс Аякс
Бугунги янгиликлар