Амстердамнинг «Аякс» клуби яримҳимоячи Юлиан Брандт билан шартнома имзоланганини эълон қилди.
Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Германиялик 30 ёшли футболчи янги жамоасига эркин агент мақомида қўшилди.
Маълумот учун, Брандт 2019 йилдан буён «Боруссия Д» клуби сафида тўп тепиб келган эди.
Юлиан ўтган мавсумда барча турнирларда 41 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Аякс» 2025/26 йилги Эредивизия мавсумини 5-ўринда якунлаган эди.