Live
2
Ўзбек

Арокодаре «Вулверҳэмптон»дан «Аякс»га ўтди

Футбол
31 июл, 08:00
Нигериялик ҳужумчи янги мавсумни Амстердам клубида ўтказади.
Арокодаре «Вулверҳэмптон»дан «Аякс»га ўтди
Foto: Ajax

«Аякс» «Вулверхэмптон» ҳужумчиси Толуваласе Арокодарени ўз сафига қўшиб олганини расман эълон қилди.

Нигериялик футболчи 2026/27 йилги мавсумда Амстердам клубида ижара асосида тўп тепади. Шартномада уни 22 миллион еврога тўлиқ сотиб олиш имконияти ҳам кўзда тутилган.

Аввалроқ 25 ёшли форвард «Трабзонспор»га ўтиш арафасида экани хабар қилинганди. «Вулвз» турк клубининг таклифини қабул қилган, аммо футболчи «Фиорентина»га ўтишни хоҳлаган ва норозилик сифатида машғулотларни бойкот қилган.

Арокодаре 2025/26 йилги Англия Премьер-лигаси мавсумида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва яна 1 та голга ассистентлик қилганди.

Ҳужумчи фаолияти давомида «Генк», «Амиен» ва «Кёлн» клубларида ҳам ҳаракат қилган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аякс Аякс
  • Вулверҳэмптон Вулверҳэмптон
  • Нидерландия Эредивизиони Нидерландия Эредивизиони
Бугунги янгиликлар