Болгариянинг София шаҳрида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахматчилар ўртасида ўтказилган IV IBSA Жаҳон чемпионати якунланди.
Uz Chess Federation хабар қилишича, мусобақа давомида юксак маҳорат, матонат ва барқарор ўйин намойиш этган Ўзбекистон жамоаси аъзоси Аҳаджон Кимсанбоев ҳал қилувчи баҳсларда ҳам ишончли ғалабаларни қўлга киритиб, жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.
Маълумот учун, Кимсанбоев бунгача 2024 йилги Жаҳон чемпионатида кумуш, ўша йилги Осиё чемпионатида эса бронза медалларига сазовор бўлганди.
Шахмат. Аҳаджон Кимсанбоев — кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар ўртасида жаҳон чемпиони
Бошқа спортлар
31 июл, 08:56
Софиядаги турнирда Ўзбекистон вакилига тенг келадигани топилмади.
Foto: IBSA