Live
4
Ўзбек

«Реал» Винисиусга шарт қўйди

Футбол
31 июл, 09:35
Мадрид клуби бразилиялик вингер билан шартномани узйтириш масаласини ортиқ чўзмоқчи эмас.
«Реал» Винисиусга шарт қўйди
Foto: Getty Images

«Реал» Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш масаласини яна чўзиш ниятида эмас.

Marca хабарига кўра, клуб футболчининг атрофидагиларга янги битим бўйича охирги таклиф берилганини маълум қилган.

Маошни яна ошириш ёки янги музокаралар ўтказиш режалаштирилмаган. Мадридликлар бразилиялик вингер учун жамоадаги амалдаги маош тизимини ўзгартиришни истамайди.

Агар Винисиус таклифни рад этса, клуб шу ёзда уни сотиш вариантини кўриб чиқади. 26 ёшли футболчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача амал қилади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

20+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар