Озарбайжон пойтахти мезбонлик қилаётган спорт курашлари бўйича U-17 ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионатинда 30 июл кунги баҳслар ҳам Ўзбекистон жамоаси учун муваффақиятли кечди.
-43 кг вазн тоифасидаги беллашувларда Мухлиса Машарипова финалда германиялик Финя Страухни мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди.
🥇 Олтин медал:
-43 кг: Мухлиса Машарипова
Бугун, 31 июл куни беш нафар ўзбекистонлик эркин курашчи саралаш баҳсларида, қизлардан Сабрина Абдураимова эса бронза медали учун ўтиш баҳсида иштирок этади.
Ўтиш баҳси:
-53 кг: Сабрина Абдураимова / Мадалина Павел (Руминия) – Валерия Станчева (Болгария)
Кураш. Мухлиса Машарипова ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритди
Бошқа спортлар
31 июл, 10:54
Ўзбекистон вакили финалда германиялик рақибини мағлубиятга учратди.
Foto: United World Wrestling