«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес фаолиятини Англия Премер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sports.es нашри хабар берди.
Манбага кўра, испаниялик форвардга «Тоттенҳэм» ва «Арсенал» қизиқиш билдирмоқда. Бу клублар Ферран учун курашга қўшилган.
Шу билан бирга, «Барселона» ҳали ҳам Торрес билан шартномани узайтиришдан манфаатдор. Футболчининг келажаги унинг шахсий қарорига боғлиқ бўлади.
Ўтган мавсумда у барча турнирларда 49 та учрашувда майдонга тушиб, 21 та гол ва 3 та голли узатма муаллифи бўлди. Унинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, ҳужумчининг трансфер қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади