«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо Жаҳон чемпионати ва бошқа йирик мусобақаларни ўтказиш ҳуқуқларининг бир қисмини хусусий инвесторларга сотиш масаласи бўйича ўз фикрини билдирди.
Аввалроқ UEFA ва CONCACAF келажакдаги ислоҳотларга қарши бир овоздан бойкот эълон қилганди. Ушбу ташкилотларга аъзо давлатлар янгиликлар тасдиқланган тақдирда мусобақаларни бойкот қилишмоқчи.
«Футбол одамлар учун. У хусусий қўлларда бўлмаслиги керак. Умид қиламанки, бундай ҳолат юз бермайди ва биз барчамиз севган ҳамда севиб келаётган ўйинни жозибали ҳамда соф ҳолда сақлаб қоламиз», — дея Алонсонинг сўзларини келтиради The Touchlinе.
«Футбол одамлар учун» — Алонсо FIFA'нинг ЖЧ ҳуқуқларини сотмоқчилигига муносабат билдирди
Футбол
31 июл, 12:30
«Челси» бош мураббийининг фикрича, футболни жозибали ва соф ҳолатида сақлаб қолиш керак.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади