Live
4
Ўзбек

Бокс бўйича лицензион мусобақаларнинг мезбонлари аниқланди

Бокс
31 июл, 10:11
Олимпия ўйинларига йўлланма берадиган турнирлар қаерларда ўтиши маълум.
Бокс бўйича лицензион мусобақаларнинг мезбонлари аниқланди
Foto: World Boxing

Шотландиянинг Глазго шаҳрида «World Boxing» Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.

Йиғилишда Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик, шунингдек, ташкилотнинг стратегик ва бошқарув фаолиятига оид муҳим масалалар муҳокама қилинди. Қабул қилинган қарорга кўра, Олимпиада йўлланмалари учун кечадиган қитъавий лицензион мусобақалар қуйидаги давлатларда ташкил этилади:

Америка: АҚШ
Осиё: Хитой
Европа: Туркия (Истанбулда ўтадиган Европа ўйинлари доирасида)
Океания: Самоа*
Африка: Нигерия*

*Самоа ва Нигерия мезбонлиги зарур ҳужжатлар тақдим этилгач, расман тасдиқланади.

Шунингдек, жаҳон миқёсида ўтадиган икки лицензион турнирлар дастлаб Италия, сўнг Венгрияда ўтказилиши ҳам маълум қилинди.

Бугунги янгиликлар