Live
2
Ўзбек

АПЛда янги мавсумдан ирқий ёки диний камситиш учун 10 ўйинлик дисквалификация қўлланади

Футбол
31 июл, 08:22
Ҳақоратлар учун жазолар кучайтирилмоқда.
АПЛда янги мавсумдан ирқий ёки диний камситиш учун 10 ўйинлик дисквалификация қўлланади
Foto: Getty Images

Янги мавсумдан бошлаб Англияда камситиш билан боғлиқ қоидабузарликлар учун камида 10 ўйинлик дисквалификация жорий этилади. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Манбага кўра, Англия Футбол ассоциацияси (FA) янги мавсум арафасида футболчилар, мураббийлар ва ўйиннинг бошқа иштирокчилари томонидан содир этиладиган ҳар қандай «оғирлаштирувчи қоидабузарлик»лар учун жазоларни кучайтирган. Бундай қоидабузарликларга этник келиб чиқиши, тери ранги, ирқи, миллати, дини ёки эътиқоди, жинси, жинсий ориентацияси ёки ногиронлигига доир тўғридан тўғри ёки билвосита ҳақоратли муносабатлар киради.

«Бу каби жирканч хатти-ҳаракатларга қарши курашиш учун янада қатъий чоралар зарур. Шу боис янгиланган интизомий тавсияларга мувофиқ, бундай ҳолатларда тартиб-интизом қўмиталари камида 10 ўйинлик стандарт дисквалификация қўллаши шарт.

Агар жиддий оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд деб топилса, тартиб-интизом қўмиталари 10 ўйинлик дисквалификациядан ҳам оғирроқ жазо тайинлаши мумкин»
, — дейилади FA баёнотида.

Шунингдек, енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда дисквалификация муддати қисқартирилиши мумкин. Бироқ у ҳам ҳеч қачон 6 ўйиндан кам бўлмайди. Қоидабузарлик такрорланса, аввалгисига нисбатан янада оғирроқ жазо қўлланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар