Live
1
Ўзбек

«Челси»да марказий ҳимоячилар 10 нафарга етди. Жамоани кимлар тарк этиши маълум

Футбол
31 июл, 07:39
Алонсога 4-5 нафар марказий ҳимоячи етади.
«Челси»да марказий ҳимоячилар 10 нафарга етди. Жамоани кимлар тарк этиши маълум
Foto: Getty Images

«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо 2026/2027 йилги мавсум учун жамоа таркибида 4-5 нафар марказий ҳимоячи бўлишини истамоқда. Франциялик Максанс Лакруа «Кристал Пэлас»дан трансфер қилинганидан сўнг, лондонликлар сафида марказий ҳимоячилар сони 10 нафарга етди.

Sky Sports маълумотига кўра, ҳимоя чизиғи футболчилари Бенуа Бадиашил, Трево Чалоба ва Аксел Дисаси клубни тарк этишга яқин турибди.

Аввалроқ «Челси» Лакруанинг трансфери учун «Кристал Пэлас»га 60 миллион евро тўлаган ва футболчи билан 2032 йил ёзигача мўлжалланган шартнома имзолаганди.

Шунингдек, жамоа таркибида марказий ҳимоячилардан Жош Ачимпонг, Аарон Анселмино, Ливай Колуилл, Уэсли Фофана, Мамаду Сарр ва Тосин Адарабиойо ҳам бор.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Челси Челси
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

1 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар