2026 йилги FIDE Жаҳон чемпионати учрашуви амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу ҳамда даъвогар Жавоҳир Синдаров ўртасида 25 ноябрдан 15 декабрга қадар Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтади, деб хабар беради UzChess Federation.
Мусобақа бошланиши вақтида ҳар икки шахматчи ҳам 20 ёшда бўлади. Шу тариқа ушбу баҳс жаҳон чемпионати тарихидаги энг ёш иштирокчилар ўртасидаги чемпионлик матчи сифатида тарихга киради.
Маълумот учун, чемпионлик ўйинининг минимал соврин жамғармаси 2,5 миллион долларни ташкил этади. Баҳс 14 та партиядан иборат бўлади. Агарда қайсидир томон ғолиб чиқиш учун 7,5 очко жамғара олса, муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритади.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги жаҳон чемпиони саналган Доммаражу 2024 йил декабр ойида Сингапурда бўлиб ўтган жаҳон шахмат тожи учун ўйинда хитойлик Дин Лижэнни мағлуб этиб, ғолибликни қўлга киритганди.
Синдоров эса Кипрнинг Пафос шаҳрида бўлиб ўтган 2026 йилги даъвогарлар турнирида муддатидан олдин ғалабага эришган.
Синдаров ва Гукеш ўртасида жаҳон тожи учун кечадиган чемпионлик баҳсига Женевa мезбонлик қилади
Бошқа спортлар
31 июл, 07:02
Беллашувлар 25 ноябрдан 15 декабрга қадар бўлиб ўтади.
Foto: Getty Images