Live
5
Ўзбек

«Ювентус» Алайбегович трансферини эълон қилди

Футбол
2 август, 12:45
«Зебралар» босниялик 21 ёшли футболчи билан 2031 йилнинг ёзига қадар битим имзолади.
«Ювентус» Алайбегович трансферини эълон қилди
Фото: Juventus

«Ювентус» клуби «Байер» ҳужумчиси Керим Алайбегович трансферини расман маълум қилди.

Қайд этилишича, «зебралар» босниялик 21 ёшли футболчи билан 2031 йилнинг ёзига қадар битим имзолади. Турин клуби футболчи учун 33 миллин евро тўлайди, битимда яна 7 млн евро бонус кўзда тутилган.

Маълумот учун, Алайбегович 2025 йил ёзида «Байер» ёшлар жамоасидан «Залцбург»га кўчиб ўтган эди. У Австрия клуби сафида 44 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 4 та голли узатма билан ажралиб турди.

Босния миллий жамоаси сафида эса 11 та беллашувда 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Алайбеговичнинг айни вақтдаги бозор қиймати 25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
Бугунги янгиликлар