«Челси» клуби яримҳимоячи Валентин Баркони ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди.
Аргентина миллий жамоасининг 22 ёшли футболчиси «кўклар» билан 2033 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган шартнома имзолади.
Маълум қилинишича, Барко жамоага бироз кечроқ қўшилади ва клубнинг мавсумолди йиғинида иштирок этади.
Валентин аввал ҳам Англия Премер-лигасида тўп тепган. У «Брайтон» шарафини ҳимоя қилган бўлиб, 2025 йил ёзида Франциянинг «Страсбург» клубига ўтган эди.
Ўтган мавсумда у барча турнирлар доирасида 43 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Барконинг трансфер қиймати ҳозирда 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади