Live
5
Ўзбек

Расман: Коло Муани «Ювентус» футболчисига айланди

Футбол
2 август, 13:48
Франциялик 27 ёшли ҳужумчи «зебралар» билан 2031 йил ёзига қадар амал қиладиган меҳнат шартномасини имзолади.
Расман: Коло Муани «Ювентус» футболчисига айланди
Фото: Juventus

«Ювентус» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Рандал Коло Муани трансферини эълон қилди.

Қайд этилишича, трансфернинг асосий қиймати 38 миллион еврони ташкил этади ва ушбу маблағ тўрт молиявий йил давомида тўлаб борилади.

Шунингдек, келишувда 12 миллион еврогача бўлган бонуслар ҳам кўзда тутилган. Бундан ташқари, 3,2 миллион евро миқдорида қўшимча тўловлар ҳам белгиланган.

Франциялик 27 ёшли ҳужумчи «зебралар» билан 2031 йил ёзига қадар амал қиладиган меҳнат шартномасини имзолади.

Қайд этиш жоиз, Коло Муани 2025 йилнинг январидан июлига қадар ҳам ижара асосида «Ювентус» сафида тўп тепган эди. У шу даврда 22 та учрашувда иштирок этиб, 10 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар