«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри Эрнандеснинг «Барселона»га эҳтимолий трансфери бўйича янги маълумотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.
Каталонияликлар трансфер яқин вақт ичида амалга ошишига ишонч билдирмоқда. Қайд этилишича, «кўк-анорранглилар» Родри трансферини келаси ҳафтада якунлашни истамоқда.
Испаниялик футболчи билан 2030 йилгача амал қиладиган шартнома бўйича келишувга эришилган. Унинг йиллик маоши 15 миллион еврони ташкил этади.
Маълумот ўрнида, ўтган мавсум 30 ёшли Родри барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда 33 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 2 марта ишғол қилган. Аввалроқ «Барселона» Родри трансферига де Йонгни қўшмоқчи экани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади