«Бенфика» клуби марказий ҳимоячи Алессандро Чиркати билан шартнома имзолаганини эълон қилди.
Қайд этилишича, австралиялик 22 ёшли футболчи Лиссабон клубига «Парма»дан кўчиб ўтди. Футболчи португалияликлар билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома тузди. Трансфернинг молиявий шартлари расман маълум қилинмади.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Чиркатининг трансфери «Бенфика»га 20 миллион еврога тушган. Алессандро «Парма» ва «Перт Глори» клублари академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У Австралия миллий жамоаси сафида 17 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган.
Ўтган мавсумда эса у барча турнирлар доирасида 33 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол ва 1 та ассист қайд этган. Шунингдек, у мавсум давомида 6 та сариқ карточка олган.