Бугун
25
Ўзбек

Расман: Фабинио – «Трабзонспор» футболчиси

Футбол
24 август, 07:41
Бразилиялик хавбек янги жамоаси билан қанча муддатли битим имзолаганини очиқланмаган.
Расман: Фабинио – «Трабзонспор» футболчиси
Фото: Getty Images

«Трабзонспор» клуби яримҳимоячи Фабинионинг трансферини эълон қилди.

Бразилиялик хавбек янги жамоаси билан қанча муддатли битим имзолаганини очиқланмаган.

Футболчи бунга қадар «Ал Иттиҳод» клуби сафида тўп тепиб келиб келаётганди. Жидда клуби билан шартномаси якунига етганидан сўнг эркин агент мақомида «Трабзонспор» сафига келиб қўшилди.

Бу клубда унинг «Ливерпул»даги собиқ жамоадоши Муҳаммад Салоҳ ҳам тўп тепмоқда.

Ўтган мавсумда Фабинио Саудия Арабистони иштирокчиси сафида барча турнирларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 4 та голли узатмани амалга оширган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Трабзонспор Трабзонспор
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар