Live
2
Ўзбек

Суперлига. «Локомотив» «Бунёдкор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Футбол
26 август, 11:52
«Темирйўлчи»лар 19-тур баҳсида 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди.
Суперлига. «Локомотив» «Бунёдкор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Foto: Lokomotiv PFK
26.08.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Локомотив Ташкент Локомотив Ташкент 4 : 1 Бунёдкор Бунёдкор

Ўзбекистон Суперлигасининг 19-турида «Локомотив» ўз майдонида «Бунёдкор»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Мезбонлар 6-дақиқадаёқ Шодиёр Шодибоевнинг голи билан ҳисобни очди. 36-дақиқада Сардор Мирзаев фарқни оширган бўлса, 43-дақиқада Жасур Яхшибоев учинчи голни киритди.

Иккинчи бўлимда «Бунёдкор» Сардор Раҳмоновнинг 61-дақиқадаги пеналтиси эвазига ҳисобни қисқартирди. Бироқ 70-дақиқада Суҳроб Нуруллоев «Локомотив»нинг тўртинчи голини уриб, якуний ҳисобни ўрнатди.

Ушбу натижадан сўнг «Локомотив» 31 очко тўплаб, 5-ўринга кўтарилди. «Бунёдкор» эса 19 очко билан 19-ўринда қолди.

Суперлига. 19-тур
Локомотив - Бунёдкор 4:1
Голлар:
Шодибоев 6, Мирзаев 36, Яхшибоев 43, Нуруллоев 70 - Раҳмонов 61, пен.
Огоҳлантириш: Фаҳриддин Муҳаммадов 27

Локомотив: Алексей Козлов, Суҳроб Нуруллоев (Иля Йеличич, 84), Шодиёр Шодибоев (Темурхўжа Абдухолиқов, 77), Николай Иванов (Йован Нишич, 62), Сардор Мирзаев, Александр Кучеренко, Суннатилла Поёнов, Абдуллоҳ Йўлдошев, Олег Зотеев, Муҳаммадали Реимов (Муҳаммад Ҳабибуллаев, 77), Жасур Яхшибоев (Билол Туплиев, 62).
Бунёдкор: Абдумавлон Абдужалилов, Сардор Раҳмонов, Амир Тўрақулов (Абдулқодир Мирфайзиев, 82), Сардор Абдунабиев (Абдулҳамид Икромов, 82), Муҳаммад Ҳакимов, Носиржон Абдусаломов, Ислом Анваров (Иван Букрин, 67), Фаҳриддин Муҳаммадов (Шаҳзод Неъматжонов, 73), Шамсиддин Турсунмаҳамадов, Азизбек Тўлқунбеков, Миркомил Аннаматов (Абдулфайз Бобомуродов, 62).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Локомотив Ташкент Локомотив Ташкент
  • Бунёдкор Бунёдкор
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар