«Локомотив» клуби Урганчда «Хоразм»га қарши майдонга тушди. Қийин ва қизиқарли ўтган учрашувда меҳмонлар 1:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Мирко Еличич ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ҳаммаси жойида. Биз уларни олдиндан билардик — бу муросасиз жамоа, охиригача курашади. Айниқса, ўз майдонида жуда қаттиқ ўйнайди. Биз эса сунъий майдонда ўйнашга аллақачон кўникиб қолганмиз, шу жиҳатни ҳам ҳисобга олишимиз керак эди. Ўтган ҳафтадаги оғир вазиятимиз ҳам бор эди. Қолаверса, бу ўйин барибир бизга кўп нарса беради.
Бугун яхши жамланиб, яхши ўйин кўрсата олганимиз ва жуда муҳим бўлган уч очкони қўлга киритганимиз мен учун жуда қувонарли бўлди.
- Кейинги ўйин ҳақида режаларингиз қандай? Қандай тайёргарлик кўрасиз?
— Ҳар бир рақиб — бошқа рақиб. Ҳар бир рақибга алрҳида ёндашиш талаб этилади: янги рақиб, янги тизим, янги режа. Ҳозир ҳам худди шундай бўлади. «Бунёдкор»да ҳозир бироз оғир кайфият бор, албатта. Биз учун эса ҳозир ўз майдонимизда ўйнаш ёқимли. Қолаверса, кетма-кет иккита ўйинни сафарда ўтказдик.
Ўйлайманки, яхши ўйин бўлади. Менга «Бунёдкор»нинг қандай ўйнаши, уларнинг интизоми ва ўйин сифати ҳам ёқади. Шунинг учун, барибир, жуда қийин ва қизиқарли учрашув бўлади, деб ўйлайман», - дея бош мураббийнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.