Ўзбекистон чемпионатининг 18-турида «Бунёдкор» ўз майдонида «Қўқон-1912»ни қабул қилиб, 3-дақиқада ўтказиб юборилган тезкор тўп эвазига мағлубиятга учради.
Шу тариқа «қалдирғочлар» қаторасига 8-ўйинда ютқазишди.
Зейтуллаев жамоаси 19 очко билан 13-ўринда қолди. Водий клуби эса кетма-кет иккинчи ғалабадан сўнг очколарини 18 тага етказиб, 15-поғонага жойлашган.
Суперлига. 18-тур
Бунёдкор — Қўқон-1912 0:1
20 август. «Бунёдкор» стадиони
Гол: Шота Гвазава (3).
Бунёдкор — Федерико Ботти, Сардор Раҳмонов, Дмитрий Плетнёв (Абдулқодир Мирфайзиев, 87),Амир Тўрақулов, Сардор Абдунабиев (Абдураҳмон Сулаймонов, 81), Муҳаммад Ҳакимов, Абдулфайз Бобомуродов (Фаҳриддин Муҳаммадов, 46), Носир Абдусаломов, Ислом Анваров, Шамсиддин Турсунмаҳамадов (Миркамол Аннаматов, 87), Азизбек Тўлқинбеков.
Қўқон-1912 — Раҳим Давронов, Аслиддин Тоштемиров (Ғуломҳайдар Ғуломов, 83), Алишер Салимов, Жавоҳир Сиддиқов (Егор Кондратюк, 83), Шота Гвазава, Шоҳрух Гадоев (Иқбол Маликжонов, 73), Силванус Нимели, Иброҳим Йўлдошев, Шаҳзод Акрамов (Зафар Ҳакимов, 89), Андро Гиоргадзе, Муҳаммаданас Ҳасанов (Жавоҳир Ҳусанов, 83)
Огоҳлантиришлар: Аслиддин Тоштемиров (27), Дмитрий Плетнёв (58), Шота Гвазава (60).
Суперлига. «Бунёдкор» «Қўқон-1912»га ютқазиб, қаторасига 8-мағлубиятни қабул қилиб олди
Футбол
20 август, 11:53
Тезкор гол ўйин тақдирини ҳал қилди.
Foto: FC Kokand-1912
20.08.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Бунёдкор
0
:
1
Қўқон-1912
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади