Live
16
Ўзбек

Суперлига. «Пахтакор» Тошкентда «Қўқон-1912» устидан ғалабага эришди

Футбол
8 ноябр, 10:10
    11
Тошкентликлар дастлабки тўққиз дақиқада иккита гол уриб, муҳим уч очкони қўлга киритди.
Суперлига. «Пахтакор» Тошкентда «Қўқон-1912» устидан ғалабага эришди
Foto: Qo'qon-1912
08.11.2026 FT Ўзбекистон Суперлигаси Пахтакор Пахтакор 3 : 1 Қўқон-1912 Қўқон-1912

Ўзбекистон Суперлигасининг 27-турида «Пахтакор» ўз майдонида «Қўқон-1912»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Шерзод Насруллаев 6-дақиқада ҳисобни очди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Стефан Чинеду устунликни оширди.

62-дақиқада Тома Табатадзе меҳмонларнинг умидини қайтарди. Бироқ 90-дақиқада Достонбек Ҳамдамов пеналтини аниқ амалга ошириб, «Пахтакор»нинг ғалабасини таъминлади.

Ушбу натижадан сўнг «Пахтакор» 59 очко билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. «Қўқон-1912» эса 24 очко билан 15-поғонани эгаллаб турибди.

Суперлига. 27-тур
Пахтакор — Қўқон-1912 3:1
Голлар:
Насруллаев 6, Чинеду 9, Ҳамдамов 90 (пен.) — Табатадзе 61.
Огоҳлантириш: Хасанов 31.

Пахтакор: Қувватов (Назаров, 46), Таҳсеен, Ибрагимов (Бозоров, 69), Мозговой, Ҳамдамов, Каримов, Бўриев, Насруллаев, Фламарион, Абдумажидов, Чинеду (Тўлаганов, 69).
Қўқон-1912: Давронов, Ёқубов, Салимов, Сидиқов, Гвазва, Нимели (Йўлчиев, 77), Ҳакимов (Ғуломов, 77), Акрамов, Маликжонов (Хусанов, 87), Ўктамов (Соҳибжонов, 60), Хасанов (Табатадзе, 46).

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Пахтакор Пахтакор
  • Қўқон-1912 Қўқон-1912
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

11 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар