Испания чемпионатининг 12-турида «Бетис» сафарда «Элче» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Меҳмонлар узоқ вақт давомида рақиб ҳимоясини ёриб ўта олмади, бироқ иккинчи бўлим якунида саккиз дақиқа ичида иккита гол уришга муваффақ бўлди.
81-дақиқада Родриго Рикелме ҳисобни очди. 89-дақиқада эса Марк Бартра «Бетис»нинг устунлигини мустаҳкамлаб, якуний натижани ўрнатди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Бетис» 26 очко билан турнир жадвалида 4-ўринни сақлаб қолди. Жамоа 12 та баҳсда саккизинчи ғалабасини қўлга киритди. «Элче» эса 10 очко билан 18-поғонада бормоқда.
Ла Лига. 12-тур
Элче — Бетис 0:2
Голлар: Рикелме 81, Бартра 89.
Элче: Дитуро, Р.Санчес, Ревиво (Бигас, 77), Редондо (59), Чуст, Морсилё (84), Хуари (Диангана, 46), Нето (82), Нино (Осорио, 69), Валера (Моренте, 69), Сепеда (Буонанотте, 70).
Бетис: Валлес, Беллерин, Бартра, Натан, Ф.Гарсия, Форналс (Руибал, 69), Антони (Себалёс, 69), Иско (Деосса, 83), Рока, Абде (Моранте, 78), Перротт (Рикелме, 78).