Live
16
Ўзбек

Нурбек Сарсенбаев Суперлиганинг энг ёш гол муаллифига айланди

Футбол
8 ноябр, 10:22
«Нефтчи» ҳужумчиси ОКМК дарвозасига гол уриб, жамоасига муҳим уч очко тақдим этди.
Нурбек Сарсенбаев Суперлиганинг энг ёш гол муаллифига айланди
Foto: Neftchi FK

Ушбу мавсум кашфиётларидан бирига айланган Нурбек Сарсенбаев Суперлигада гол урган энг ёш футболчи бўлди. Унинг ОКМК дарвозасига киритган тўпи «Нефтчи»га муҳим ғалабани тақдим этди.

Ёш ҳужумчи U21 чемпионатида ҳам сермаҳсул ўйин намойиш этмоқда. Унинг ушбу мусобақадаги голлари сони майдонга тушган ўйинлари сонидан кўп. Хусусан, Сарсенбаев кеча ОКМК ёшларига қарши баҳсда ҳам ўзини кўрсатишга муваффақ бўлди.

Маълумот учун, Сарсенбаев бир вақтнинг ўзида «Нефтчи»нинг асосий ва ёшлар жамоаси сафида самарали ҳаракат қилмоқда.

Foto: PFL

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нефтчи Нефтчи
  • OKMK OKMK
  • Ўзбекистон Суперлигаси Ўзбекистон Суперлигаси
Бугунги янгиликлар