Мюнхеннинг «Бавария» клуби ва Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн дунёнинг энг яхши ҳимоячилари борасида фикрлари билан ўртоқлашди.
«Менга энг яхшиларга қарши ўйнаш ёқади, чунки улар ўз салоҳиятимни намоён қилишимга ёрдам беради. «ПСЖ»га қарши ўйинда бизни қийин қарама-қаршилик кутиб турганди – Маркиниос, Пачо, икки ажойиб ҳимоячи ҳисобланади. Биз яхши жанг қилдик. Баъзи курашларда улар ғолиб чиқди, баъзиларида — мен. «ПСЖ» сўнгги икки йилда тасодифан бу муваффақиятларга эришгани йўқ ва бунда катта рол ўйнашди. Эҳтимол айнан улар бошқалардан ажралиб турар. Кўплаб топ жамоаларда яхши ҳимоячилар бор ва менга бундай чақирувлар ёқади», — дея Кейн сўзларидан иқтибос келтиради FourFourTwo.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда «ПСЖ» Чемпионлар Лигаси яримфиналида «Бавария»ни икки баҳс натижасига кўра 6:5 ҳисобида мағлуб этиб, кейинчалик мусобақа бош совринини қўлга киритганди.