Live
5
Ўзбек

Батраков «Галатасарой»га трансфери борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди

Футбол
21 август, 08:47
Россиялик яримҳимоячи фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттирадиган бўлди.
Батраков «Галатасарой»га трансфери борасидаги таассуротлари билан ўртоқлашди
Фото: Gettyimages

Яримҳимоячи Алексей Батраков «Галатасарой» билан шартнома имзолаганидан сўнг, турк клубининг YouTube канали учун интервюсида таассуротлари билан ўртоқлашди.

«Европада ўйнаш ва Чемпионлар лигасида қатнашиш менинг орзум эди. Жамоанинг биргаликда совринларни қўлга киритишига ёрдам бериш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Мақсадим — жамоага кубокларни ютишда ва чемпионатдаги пешқадамликни сақлаб қолишда ёрдам бериш. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ва қизиқиши мени жуда хурсанд қилади. Майдонда ўзимнинг энг энг яхши ўйинимни кўрсатишим керак», - деди Батраков.

«Галатасарой» президенти Дурсун Айдин Ўзбек ҳам қуйидагиларни таъкидлади:

«Унинг «Галатасарой»ни кучайтириб, муваффақиятларимизга, айниқса, Чемпионлар лигаси ва чемпионатда, катта ҳисса қўшишига ишонамиз. Мен уни «Галатасарой»да кўришдан хурсандман. Умид қиламанки, у жамоамизга узоқ йиллар хизмат қиладиган укамизга айланади. Унинг муваффақият қозонишига ишонаман. Унга «Галатасарой» сафида омад тилайман».

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Галатасарай Галатасарай
Бугунги янгиликлар