Алексей Батраков «Локомотив»дан «Галатасарой»га ўтди.
Москваликлар Россия миллий жамоасининг 21 ёшли яримҳимоячисининг трансферини клуб тарихидаги рекорд даражадаги қиймат эвазига амалга оширганини маълум қилишди.
Хабарларга кўра, «темирйўлчилар» 25 миллион евро олишаади — бу маблағ икки йил давомида тўланади. Шунингдек, 4 миллион евро миқдорида бонуслар ҳам кўзда тутилган.
Батраковнинг «Галатасарой»даги маоши бонуслар билан бирга ҳар мавсум учун 4 миллион евродан кўпроқни ташкил қилади. Европа клублари учун унинг товон пули 55 миллион евро этиб белгиланган.
Яримҳимоячи РПЛнинг ушбу мавсумида 4 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва яна 1 та голли узатмани амалга оширди. Ўтган мавсумда эса 28 та ўйинда 13 та гол ва 9 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
«Галатасарой» россиялик яримҳимоячи Батраковни сотиб олди
Футбол
20 август, 22:30
21 ёшли ҳавбек «Локомотив» тарихида энг қиммат сотилган ўйинчига айланди.
Foto: Galatasaray