Жума куни мадридликлар «Интер»дан жамоа сафига келиб қўшилган қанот ҳимоячиси Дензел Думфрисни таништирди.
Таништирув маросими давомида Думфрис клуб президенти Флорентино Пересдан 24-рақамли футболка ва эсдалик совғаларини қабул қилиб олди.
Аввалроқ Дензел Думфрис «Реал» билан 4 йиллик – 2030 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаганди.
Маълумот учун, 2026/2027-йилги мавсумдаги илк ўйинини «Реал» шанба, 22 август куни «Эспанёл»га қарши сафарда ўтказади.
30 ёшли Думфрис «қаймоқранглилар»нинг қайдномасига киритилган ва ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.