Live
6
Ўзбек

«Атлетико» «Челси» билан Жексон трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда

Футбол
21 август, 10:04
«Матрасчилар» сенегаллик форвардни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни ният қилган.
«Атлетико» «Челси» билан Жексон трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда
Фото: SkySports

«Атлетико» Лондоннинг «Челси» клуби билан ҳужумчи Никола Жексон трансфери борасида музокараларга киришди.

«Матрасчилар» сенегаллик футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишни мақсад қилган. Музокаралар ижобий руҳда давом этмоқда.

Аввалроқ, форвардга «Астон Вилла» клуби асосий номзод сифатида кўрилаётган эди, аммо ҳужумчи Мадрид варианти пайдо бўлгач, шошилмасликка қарор қилган. Бирмингҳемликлар устози Унаи Эмерининг ўзи Жексонни таркибида кўришни истамоқда. Мураббий ва форвард аввалроқ «Вилярреал»да бирга ишлаган.

Ўтган мавсумда Жексон «Бавария» сафида ижара асосида тўп тепди. У мюнхенликлар либосида барча мусобақаларни инобатга олганда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 4 та голли узатма етказиб берди. Ёзда ҳужумчи Сенегал миллий жамоаси таркибида ЖЧ-2026да 4 баҳсда майдонга тушиб, 1 голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» Ла Лига 2026/27-йилги мавсумининг 1-турида «Малага»ни мағлуб этди (2:0). Диего Симеоне жамоаси кейинги ўйинни 23 август куни «Вилярреал»га қарши ўтказади.

Бугунги янгиликлар