Live
5
Ўзбек

Беҳруз Каримов барча устозларига 5 000 доллардан миннатдорчилик «конвертини» топширди

Футбол
21 август, 09:34
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси фаолиятини Швейцария чемпионатида давом эттиради.
Беҳруз Каримов барча устозларига 5 000 доллардан миннатдорчилик «конвертини» топширди
Фото: ЎФА

Хорижга жўнаб кетишдан аввал Каримов бугунги даражасига етиб келгунга қадар фаолиятида муҳим рол ўйнаган инсонларга миннатдорчилик билдирди.

«Кеча «Лугано» Конференциялар лигасининг сўнгги саралаш босқичининг биринчи ўйинида «Маккаби Тел Авив» жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Олдинда жавоб ўйини. Кеча тунда Беҳруз Каримов фаолиятида муҳим рол ўйнаган барча устозларини йиғиб дуо олди ва «Football Group» билан биргаликда уларнинг ҳар бирига 5 000 $ дан миннатдорчилик «конвертини» берди.

6 ёшидан то бугунги кунигача унинг муваффақиятида меҳнат қилган Шодмон ака, Раҳим ака, Зайниддин ака, Жаҳонгир ака, Станислав ака ва ЖЧга боришида яхшигина меҳнат қилган шифокор Дилшод акага кейинги трансферидан машиналар бериш насиб қилсин.

Ўйламанг, футболчи ёки компания жуда кўп пул ишлабди деб. Ундай эмас. Оз, аммо баракали бўлсин дедик. Ҳозирдан дуони каттасини олайлик дедик.

Биз ўрганиб қолганмиз, футболчини катта қиладиганлар қолиб, тайёрига эга чиқадиганлар роҳатини кўришига. Бизда ундай бўлмайди, меҳнат қилган ҳар бир мураббий келажакда ўз ҳаққини олади!», - деб ёзади Нодирхўжа Йўлдошев.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

20+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар