Сент-Луисда ўтган нуфузли «Sinquefield Cup 2026» мусобақаси Жавоҳир Синдаров учун муваффақиятли якунланди, деб хабар беради Uzbekistan Chess Federation.
Дунёнинг энг кучли шахматчилари баҳс олиб борган турнирда Ўзбекистон вакили 9 тур давомида 5 очко жамғариб, 3-ўринни эгаллади.
Синдаров Уесли Со ва Рамешбабу Праггнанандҳаадан кейинги поғонани банд этди ҳамда мусобақанинг бронза медали соҳибига айланди.
Ўзбекистонлик гроссмейстернинг турнирдаги натижаси — 5 очко, 3-ўрин ва 42 500 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот.
Шу тариқа Жавоҳир нуфузли «Grand Chess Tour 2026»нинг сўнгги босқичида ҳам ўз номини кучли учликдан жой олдиришга муваффақ бўлди.
Жавоҳир Синдаров «Sinquefield Cup 2026»да бронза медалигa сазовор бўлди
Бошқа спортлар
20 август, 12:39
Ўзбекистонлик гроссмейстер қанча пул ишлаб олгани маълум.
Foto: UzChess Federation
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади