Live
1
Ўзбек

Шорт-трек. Алишер Маҳмудов Осиё очиқ кубогида кумуш медални қўлга киритди

Бошқа спортлар
20 август, 15:17
Ўзбекистонлик ўсмир Ҳиндистонда ўтаётган турнирда совриндорлар қаторидан жой олди.
Шорт-трек. Алишер Маҳмудов Осиё очиқ кубогида кумуш медални қўлга киритди
Foto: Olympic uz

Ҳиндистоннинг Деҳрадун шаҳрида шорт-трек бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё очиқ кубоги бўлиб ўтмоқда.

МОҚ матбуот хизмати ёзишиқа, мусобақада иштирок этаётган ўзбекистонлик ёш спортчи Алишер Маҳмудов совриндорлар қаторидан жой олди.

Маҳмудов 1000 метр масофага кечган пойгаларда 28 иштирокчи орасида иккинчи натижани қайд этди ва кумуш медал билан тақдирланди. Олтин ва бронза медаллари мезбон спортчиларга насиб этди.

Бугунги янгиликлар