«Манчестер Сити» яримҳимоячи Жек Грилиш фаолиятини «Сандерленд»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Манбага кўра, «қора мушуклар» англиялик 30 ёшли футболчи борасида «шаҳарликлар»га таклиф юборган. Клуб Грилишн маошининг бир қисмини тўлашда давом этади. Шунингдек, Грилишнинг «Манчестер Сити» билан шартномаси тугашидан олдин уни доимий равишда сотиб олиш имконияти ҳам кўзда тутилган.
Грилиш ўтган мавсумни «Эвертон»да ижара асосида ўтказди. У АПЛда 20 та ўйинда 2 та гол ва 6 та голли узатма қайд этди.