18-тур доирасида Наманганда бўлиб ўтган «Навбаҳор» - «Насаф» беллашувида 1:0 ҳисоби билан майдон эгалари ғалаб қозонди. Ўтган турда ютқазган қаршиликлар бу сафар ҳам қуруқ қўл билан қайтишадиган бўлди.
Баҳс якунлангач меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
- «Навбаҳор» жамоасини ва мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз. Ўйлайманки, улар бугунги ўйини билан ғалаба қозонишга муносиб эди. Биз хато билан бошладик. Ўз дарвозамизга тўп киритиб қўйиб, рақибни ишини енгиллаштириб қўйдик. Иккинчи бўлимда нимагадир кўпчилик бўлиб қолганимиздан кейин ҳужумда техник хатоларга йўл қўйдик, шошилдик. Узун пасларга ўтиб кетдик. Йигитларни нима учун бундай қилгани тушунарсиз бўлди. Тўпни назорати ва аниқ паслар билан бориш керак эди. Лекин хатоликка кўп учрадик. Ҳужум уюштиришда камчиликларимиз бўлди ва ҳимояда қўпол хатога йўл қўйдик. Бу «Навбаҳор» жамоасига ғалаба келтирди.
- Стадионга келган мухлислар жамоангизга қанчалик таъсир кўрсата олди?
- Бу бизга эмас, «Навбаҳор»га қўл келди. Ўйлайманки, ғалабада уларнинг муносиб ҳиссаси бўлди. Стадион деярли тўлди. Бу муҳит жуда яхши. Мухлисларни стадионда қанчалик кўп бўлиши жамоасига шунчалик катта мадад ва куч бўлади. Менимча, мухлисларни ҳам бу ғалабада таъсири бўлди.
- Жамоангиз охирги пайтларда барқарор ўйнай олмаяпти, етакчилар ҳам ўз даражасида эмас. Олдинда ОЧЛ баҳслари кутяпти. Бу сизни хавотирга солмаяптими?
- Албатта, биз жамоамиз ичидаги ҳолатни яхши биламиз. Буни ҳеч ким билан бўлишмоқчи эмасмиз. Жамоамизда етакчилар бор, ҳар қандай ҳолатдан чиқишга қодир. Ҳозирги вазиятимиз шунақаки, иккита яхши жамоа билан ўйнадик ва мағлубиятларга учрадик. Бундан чиқиб кетиш йўлларини излашимиз керак. Йигитларимиз бунга қодир. Ўйлайманки, жамоамизда вазиятни ўнглашга куч топилади.
- 30 август куни яна шу ерда «Навбаҳор»га қарши Кубок доирасида ўйнайсизлар. Бу сизлар учун қанчалик муҳим?
- Бу Кубок ўйини, битта учрашувдан иборат бўлади. Бугунги ўйин кўрсатдики, биз бу жамоа билан курашсак бўлади. Ўйинда янада эътиборлироқ, тартиблироқ ўйнашимиз керак бўлади. Жамоамизни бу учрашувга тиклай ва тайёрлай оламиз. Бу ҳам вазифаларимиздан бири. Ижобий ҳал қилишга ҳаракат қиламиз», - дея Бердиевнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Рўзиқул Бердиев: «Ўз дарвозамизга тўп киритиб, рақибни ишини енгиллаштирдик»
Эксклюзив
21 август, 15:53
«Насаф» бош мураббийи «Навбаҳор»га қарши баҳс ҳақида фикр билдирди.
Фото: Навбаҳор ПФК
21.08.2026
FT
Ўзбекистон Суперлигаси
Навбаҳор
1
:
0
Насаф