Суперлига 18-тур марказий ўйинларидан бири Наманганда бўлиб ўтди. Баҳс тақдирини Ғолиб Ғайбуллаев ижросидаги автогол ҳал қилди.
Иккинчи бўлимда меҳмонлар қанчалик уринмасин, ўйин тақдирини ўзгартира олишмади. Шу билан бирга таъкидлаш лозим, 53-дақиқада бош ҳакам Саидазамат Мирсаидовни майдондан четлатди ва мезбонлар ўйинни 10 киши бўлиб якунлашига тўғри келди.
Натижада, «Навбаҳор» қимматли 3 очкони қўлга киритиб, учинчи поғонага кўтарилиб олди. «Насаф» эса 25 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.
Суперлига. 18-тур
«Навбаҳор» – «Насаф» 1:0
Гол: Ғолиб Ғайбуллаев 45+2 (автогол)
Четлатиш: Саидазамат Мирсаидов 53'
«Навбаҳор»: 1.Ўткир Юсупов, 2.Саидазамат Мирсаидов, 7.Русланбек Жиянов, 8.Диёр Холматов (6.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 84), 11.Ҳусайн Норчаев (28.Жоэль Кожо, 73), 13.Бенжамин Тейди (77.Муҳаммадали Усмонов, 46), 21.Асадбек Раҳимжонов (5.Дилшоджон Комилов, 84), 22.Умар Адҳамзода, 23.Ваня Илич (4.Исломбек Маматказин, 58), 34.Гиорги Жгереная, 55.Муҳаммадқодир Ҳамралиев.
«Насаф»: 1.Абдувоҳид Неъматов, 2.Алибек Давронов (23.Дилшод Муртазаев, 70), 5.Ғолиб Ғайбуллаев (4.Акрамжон Комилов, 57), 6.Сардорбек Баҳромов (22.Диёрбек Абдуназаров, 46), 7.Аденис Шала, 10.Бобир Абдихолиқов (20.Юсуф Отубанжо, 46), 14.Шароф Муҳитдинов, 15.Ойбек Рустамов, 17.Муродбек Раҳматов, 70.Аббосжон Ғуломов (77.Паата Гудушаури, 46), 92.Умарбек Эшмуродов.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади