Live
8
Ўзбек

ФИФА Молинани 7, Айялани 3, Алмадани эса 1 ўйинга дисквалификация қилди

Футбол
21 август, 13:21
Халқаро футбол федерацияси интизом қўмитаси Аргентина миллий жамоасининг бир қатор футболчиларини дисквалификация қилди.
ФИФА Молинани 7, Айялани 3, Алмадани эса 1 ўйинга дисквалификация қилди
Фoтo: Gettyimages

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) интизомий қўмитаси ЖЧ-2026 финалида «Албиселесте» Испанияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганидан сўнг, Аргентина миллий жамоаси ҳимоячиси Науэл Молинани 7 та ўйинга, ҳужумчи Тяго Алмадани эса 3 ўйинга дисквалификация қилди.

Молина унинг ёнидан югуриб ўтаётган «фуриа роха» сардори Родрининг кўкрагига зарба берди, шундан сўнг улар ўртасида можаро келиб чиқди, яримҳимоячи Леандро Парадес ҳам иштирок этди ва у 10 ўйинга четлатилди. Жараёнда Алмада ҳам иштирок этгани кўринган эди.

Аргентина миллий жамоаси мураббийлар штаби аъзоси Роберто Айяла 3 учрашувга дисквалификация қилинди, у ўйин якунлангач, рақиб яримҳимоячиси Дани Олмо билан баҳсга киришди ва унинг юзига зарба берди.

Четлаштишдан ташқари, Молина ва Парадес 90 минг доллар (77 минг евро), Алмада ва Аяла эса 30 минг доллар (25 минг евро) миқдорида жаримага тортилди.

Бугунги янгиликлар