«Арсенал» марказий ҳимоячи Эзри Консани «Астон Вилла»дан сотиб олганини расман эълон қилди.
Англия миллий жамоасининг 28 ёшли футболчиси лондонликлар билан узоқ муддатли шартнома имзолади. Янги жамоаси сафида футболчи 15-рақам остида ҳаракат қилади.
Маълумот учун, Конса 2019 йилдан буён «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Бирмингҳемдаги фаолияти даврида ҳимоячи 200 дан ортиқ ўйинда иштирок этди. Шунингдек, футболчи 2023 йилдан Англия миллий жамоаси таркибига жалб этилади бошланди.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» бугун АПЛ янги мавсумидаги илк ўйинини ўтказади. 1-турда «тўпчилар» «Ковентри»ни қабул қилади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади