Live
1
Ўзбек

Бугун, Элит ОЧЛ ва ОЧЛ-2 турнирининг лига босқичига қуръа ташланади

Футбол
17 август, 23:45
Элит ОЧЛда «Нефтчи» ва «Пахтакор» иштирок этса, ОЧЛ-2да «Насаф» қатнашади.
Бугун, Элит ОЧЛ ва ОЧЛ-2 турнирининг лига босқичига қуръа ташланади
Фото: Getty Images

Бугун, 18 август куни Элит Осиё Чемпионлар Лигаси ва Осиё Чемпионлар Лигаси-2 турнирининг лига босқичига қуръа ташланади.

Элит Осиё Чемпионлар Лигасида Ўзбекистон шарафини Фарғонанинг «Нефтчи» ва Тошкентнинг «Пахтакор» клублари ҳимоя қилса, Осиё Чемпионлар Лигаси-2 турнирида Қаршининг «Насаф» клуби иштирок этади.

Қаршиликлар қатнашадиган мусобақага қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 11:00 да бошланади. Иккинчи турнирга қуръа ташлаш эса 13:00 дан бошлаб старт олади.

Аввалроқ «Пахтакор» ўтиш ўйинида «Ал Ҳусайн»ни йирик ҳисобда енгиб, Элит Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига йўлланма олгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Пахтакор Пахтакор
  • Нефтчи Нефтчи
  • Насаф Насаф
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар