Live
7
Ўзбек

Расман: Жонс – «Интер» футболчиси

Футбол
21 август, 14:56
Англиялик футболчи «нерадзурри» билан 2031 йилнинг ёзига қадар битим имзолади.
Расман: Жонс – «Интер» футболчиси
Фото: Inter FC

«Интер» клуби «Ливерпул» яримҳимоячиси Кёртис Жонснинг трансферини эълон қилди.

Англиялик футболчи «нерадзурри» билан 2031 йилнинг ёзига қадар битим имзолади.

«Ливерпул» академияси тарбияланувчиси фаолиятида илк бор Англиядан ташқарида ўйнайди. Жонс янги жамоасида Жон Стоунз ва Жед Спенс билан бирга ҳаракат қилади. У «Интер» тарихидаги олтинчи англиялик футболчига айланди. «Ливерпул»да бутун умрини ўтказган ярим ҳимоячи илк бор ўз юртини тарк этмоқда. Энди уни янги, ажойиб саргузашт кутмоқда. У бу саёҳатга бутун фаолияти давомида ҳамроҳ бўлган ўзига бўлган ишонч билан киришади: Кёртис Жонс — «Интер»нинг янги футболчиси», — дейилади миланликлар баёнотида.

Маълумот учун, Жонс «қизиллар» асосий жамоаси сафида барча турнирларда 228 та учрашув ўтказиб, 22 та гол ва 25 та ассист қайд этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар