Live
1
Ўзбек

Перишич «Интер»га қайтиш истагида қатъий турибди

Футбол
18 август, 05:48
37 ёшли хорватиялик вингер Милан клубига қайтишни истамоқда.
Перишич «Интер»га қайтиш истагида қатъий турибди
Foto: Getty Images

ПСВ вингери Иван Перишич «Интер»га қайтишни жуда истамоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, хорватиялик футболчи 2015–2022 йилларда шарафини ҳимоя қилган Милан клубига қайтиш истагида қатъий турибди. Бироқ ҳозирча трансфер амалга ошиши бўйича аниқ маълумот йўқ.

Маълумот учун, Перишич янги мавсумда барча турнирларда 3 та баҳсда иштирок этиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг ПСВ билан амалдаги шартномаси 2027 йил июн ойи охиригача мўлжалланган. Тransfermarkt Перишичнинг бозор қийматини 1,2 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер М Интер М
  • ПСВ Эйндховен ПСВ Эйндховен
Бугунги янгиликлар