Live
1
Ўзбек

Спенс «Интер» тарихидаги энг қиммат бешинчи ҳимоячига айланди

Футбол
15 август, 23:57
Миланликлар «Тоттенҳэм» ҳимоячсини ўз сафига қўшиб олди.
Спенс «Интер» тарихидаги энг қиммат бешинчи ҳимоячига айланди
Фото: Gettyimages

Миланнинг «Интер» клуби «Тоттенҳэм»нинг англиялик ҳимоячиси Жед Спенсни ўз сафига кўшиб олди.

Трансфер шанба куни расмийлаштирлди. Келишув нархи 30 млн еврога баҳоланмоқда.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, англиялик футболчи «нерадзурри» тарихидаги 5-энг қиммат ҳимоячига айланди. Ундан олдинда фақатгина Ашраф Ҳакими (43 млн евро), Алессандро Бастони (40,7 млн), Милан Шкриняр (34 млн) ва Бенжамен Павар (32,4 млн) бор.

Таъкидлаш лозим, ўша Transfermarkt портали Жед Спенснинг актуал трансфер нархини 40 млн еврога баҳоламоқда. Англия миллий жамоасининг 26 ёшли футболчиси А Серия гранди билан 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
  • Интер М Интер М
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар