Live
12
Ўзбек

«Ювентус» Эмилиано Мартинес бўйича «Астон Вилла»га яна мурожаат қилди

Футбол
15 август, 11:22
Турин клуби дарвозабон позицияси учун аргентиналик футболчини асосий номзодлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.
«Ювентус» Эмилиано Мартинес бўйича «Астон Вилла»га яна мурожаат қилди
Foto: Getty Images

«Ювентус» бугун яна «Астон Вилла» дарвозабони Эмилиано Мартинеснинг вазияти бўйича Англия клубига мурожаат қилди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, «ПСЖ»нинг Зион Сузуки трансфери барбод бўлганидан сўнг «Астон Вилла» япониялик дарвозабон бўйича музокараларни бошлаган. Сузуки аввалроқ Париж клубига ўтишга яқин турганди.

Шу билан бирга, «Ювентус» дарвозабон позицияси учун Мартинес, «Манчестер Сити» вакили Эдерсон ва «Тоттенҳэм» дарвозабони Гуглиелмо Викарио номзодларини кўриб чиқмоқда.

Маълумот учун, «Ювентус» аввалроқ Мартинес трансферидан воз кечгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ Турин клуби аргентиналик дарвозабон масаласига яна қайтган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
  • Астон Вилла Астон Вилла
  • Тоттенҳэм Тоттенҳэм
Бугунги янгиликлар