Live
12
Ўзбек

«Ливерпул» Баркола трансфери бўйича музокараларни тўхтатди — L’Équipe

Футбол
15 август, 11:05
«ПСЖ» 23 ёшли вингер учун 145 миллион фунт талаб қилмоқда.
«Ливерпул» Баркола трансфери бўйича музокараларни тўхтатди — L’Équipe
Foto: Getty Images

«Ливерпул» «ПСЖ» ҳужумчиси Бредли Баркола трансфери бўйича музокараларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда L’Équipe маълумотларига таяниб Get French Football News хабар берди.

Манбага кўра, Париж клуби 23 ёшли вингер учун 145 миллион фунт, яъни 169,6 миллион евро талаб қилмоқда. «Ливерпул» эса ушбу суммани ҳаддан ташқари юқори деб ҳисобламоқда.

Баркола «ПСЖ» билан янги шартнома имзолашдан бош тортишда давом этмоқда ва «Ливерпул»га ўтишга қарши эмас. Мерсисайдликлар трансфер ойнасининг сўнгги кунларини кутиб, музокараларни қайта бошлашни режалаштирмоқда. Инглиз клуби парижликлар трансфер нархини пасайтиришига умид қилмоқда.

Маълумот учун, Баркола ўтган мавсумда барча турнирларда 49 та баҳсда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган. Тransfermarkt футболчининг бозор қийматини 90 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар